Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Unicorn Battle стартап-лойиҳа мусобақаси ўтказилди, бу ҳақда рақамли технологиялар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада 120 дан ортиқ жамоа ариза топширган. Саралаш натижасида MVP босқичида бўлган ва кенгайиш салоҳиятига эга 18 та стартап тақдимот учун танлаб олинди.
Мусобақа ғолиби Verifix стартапи бўлди. Иккинчи ўринни Azma Finance жамоаси, учинчи ўринни эса Tilmoch лойиҳаси эгаллади.
Verifix – Кавказ ва Марказий Осиёда истеъдодлар танқислигини бартараф этувчи B2B SaaS HR платформаси.
Azma Finance – кичик бизнес эгалари учун автоматлаштирилган бухгалтерия платформаси, бу солиқ ҳисоб-китоби, молиявий бошқарув ва ҳисоботни соддалаштиради.
Tilmoch – туркий тилларга ихтисослашган сунъий интеллектли таржима хизмати бўлиб, ўзбек тилига таржима қилишда Google ва Yandexдан 2 баробар аниқроқ натижалар беради.