Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 25/04/2019 Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритдик
Velosport bo'yicha Osiyo chempionatida dastlabki oltin medalni qo'lga kiritdik

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкентда ўтаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Бироз аввал 2 нафар вакилимиз спринт пойгасининг ўз тоифаларида шоҳсупага кўтарилишди.

Аёллар ўртасида 23 ёшгача бўлган тоифада юртдошимиз Рената Байметова бронза медалига сазовор бўлди.

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати. Спринт

U-23, аёллар. 30 км

1.Тин Тин Чан (Хитой Таипейи)

  1. Юми Кажихара (Япония)
  2. Рената Байметова (Ўзбекистон)

Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Ольга Забелинская 30 километрга кечган элит, яъни катталар тоифасида энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мазкур мусобақадаги дастлабки олтин медали бўлди.

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати. Спринт

Элит, аёллар. 30 км

  1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
  2. Жуми Ли (Ж.Корея)
  3. Тин Йин Хуанг (Хитой Таипейи)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг