Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 29/06/2017 Вебстер университети вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Вебстер университети вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШ нинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Вебстер университети билан ҳамкорлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг