Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 08/11/2017 Вазирликда Microsoft вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Вазирликда Microsoft вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Microsoft корпорациясининг МДҲ мамлакатларидаги бош директори Рональд Бинкофски билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, давлат бошқарувида булутли технологияларни, бизнес ҳамда жисмоний шахслар учун Microsoft ечимларини жорий қилиш, Microsoft дастурий маҳсулотларини легаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар таълим тизимидаги ҳамкорлик, хусусан талабалар ва аҳолини ўқитиш тизимини ташкил этишда Microsoft сервислари ва маҳсулотларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилдилар.

Microsoft делегацияси ташрифи доирасида семинар ҳам ташкил этилди. Унда Microsoftнинг Европа бош офисидан келган юқори малакали экспертлар компаниянинг электрон ҳукумат қуриш борасидаги тажрибаси ҳақида сўзлаб беришди. Жумладан, жорий этилаётган тизимларнинг архитектураси, ёндашуви, бошқа мамлакатлар тажрибаси, электрон ҳукумат концепциясини амалга оширишда давлат дата-марказларидан фойдаланиш вариантлари ҳақида сўз борди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг