Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/02/2019 Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди:

Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;

Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибияти;

Халқаро ҳамкорлик бўлими;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти;

Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;

Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва Ҳукуматнинг функционал бўлинмалари.

Манбаа: Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг