Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди:
Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;
Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибияти;
Халқаро ҳамкорлик бўлими;
Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;
Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти;
Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;
Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва Ҳукуматнинг функционал бўлинмалари.
Манбаа: Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.