Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тадбирда 500 дан ортиқ америкалик рассомлар, коллекционерлар, йирик бизнес вакиллари, ҳукумат вакиллари ва бошқалар иштирок этди. Меҳмонлар орасида АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, ижтимоий хавфсизлик ва ногиронлик бўйича маслаҳатчи Сара Минкара, савдо вазирининг биринчи ўринбосари Мариса Лаго ва бошқалар ҳам бор эди.
Кўргазма доирасида Американинг «DIAMOND Inc» компанияси ва Риштоннинг «Mingboshi Ceramic» МЧЖ ўртасида 5 миллион долларлик керамика маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартнома, Американинг «ASU Trading LLC» савдо компанияси ва Риштоннинг «Exclusive Ceramic of Rishtan» МЧЖ ўртасида Америка штатларида керамика маҳсулотларини сотиш бўйича дистрибюторлик шартномаси имзоланди.