Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2018 Валютафурушлар фаолиятига чек қўйилди
Валютафурушлар фаолиятига чек қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қўшма режа ироси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

1983 йил Сирдарё вилоятида туғилган, айни вақтда Фарғона вилояти Қумариқ Қ.Ф.Йда яшовчи А.Ирода интернет орқали дўстлашган Фаррух исмли шахс ўзининг валютафуруш танишлари Пўлат ва Жамшидлар орқали катта миқдорда, ҳар бир АҚШ долларини 8120 сўмдан қора бозор нарҳида сотишини таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб бошқармага мурожаат қилган.

Ариза юзасидан 2018 йил 20 апрель куни соат 18:00 да Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида, Яккасарой туманида жойлашган «Биродарлар қабристони» мемориал мажмуаси олдида ўтказилган тадбир давомида бир қатор шахслар қўлга олинди.

Жумладан, 1986 йил Бухоро вилятида туғилган Б.Фаррух, 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган Т.Пўлат, 1979 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган Р.Жамшед ҳамда 1990 йил Тошкент шаҳрида туғилган П.Санжар аризачи А.Иродага 20.000 АҚШ долларини 8120 сўмдан, жами 162.400.000 сўмга сотаётган вақтларида далилий ашёлар билан қўлга олиндилар.

Ушбу ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиниши учун Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг