Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг етакчи финтех ва электрон тижорат экотизими “Uzum“ ўз ҳажмини икки баравар оширди ва келгуси йилда яна икки баробарга оширишни кутмоқда. Компания мумкин бўлган IPO олдидан кейинги ўсишни таъминлаш учун Б серияли молиялаштириш босқичини ишга туширмоқчи.
“Uzum“ Ўзбекистоннинг етакчи технология гигантидир. Компания бу йил $100 млндан кўпроқ маблағ тўплаган бўлиб, $1 млрддан ортиққа баҳоланди ва бу уни мамлакатдаги биринчи ягона яккашохга айлантирди.
“Uzum“нинг А серияли молиялаштириш босқичига АҚШ ва GCC (Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши) мамлакатлари инвесторлари ҳамда бошқа хорижий инвесторлар кирган. Энди, олинган қизиқишдан келиб чиқиб, компания якуний ИПО олдидан 2025 йилнинг ИИ чорагида яна бир Б серияли молиялаштириш босқичини жалб қилмоқчи.
“Uzum“ турли хил IPO вариантларини кўриб чиқмоқда, улардан бири компания тайёр бўлганда БАА ва АҚШнинг “Nasdaq“ биржасида икки томонлама листингдир. "Биз Б серияли раундда икки баравар кўпроқ маблағ — тахминан $300 млн йиғишга умид қиламиз ва IPO ҳақида ўйлашни бошлаймиз", деди компания вакили.