Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: UZCARDга уланган ва HUMO банк карталарини қабул қилувчи “Капиталбанк” АТБ банкомати, шунингдек HUMOга уланган ва UZCARD карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.
Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.
2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.