Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-102 рейси бўйича Нью-Йоркдан Тошкентга йўналтирилган самолёти бортдаги йўловчилардан бирининг тажовузкор ҳаракатлари сабабли Қозон шаҳрига мажбурий қўниш қилди.
Ҳодиса Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бортида содир бўлган.
Қозонга қўнганидан сўнг тартиббузар полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Самолёт кейин ўз йўлини Тошкентга давом эттирди. Бироқ, мажбурий қўниш сабабли рейс 3,5 соатга кечикди.