Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Хитойнинг Санъя шаҳри (Хайнан ороли)га мунтазам рейсларни бошлашини эълон қилди.
Биринчи парвоз 2024 йилнинг 18 декабрь кунига режалаштирилган.
Парвозлар ҳар чоршанба куни амалга оширилади. Парвоз жадвали қуйидагича:
Тошкентдан учиш: 18:30 (Тошкент вақти бўйича);
Санъяга етиб бориш: 04:10 (маҳаллий вақт билан);
Санъядан учиш: 05:40 (маҳаллий вақт билан);
Тошкентга етиб келиш: 10:15 (Тошкент вақти бўйича).