Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Ўзбекистон аэропортлари 13,5 млн йўловчини қабул қилди, бу 2023 йилга нисбатан 30% га кўпдир. 2023 йилда кўрсаткич 10,41 млн кишини ташкил этган эди, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
Учиш ва қўниш операциялари сони 28,5% га ошиб, 110 184 тани ташкил этди.
Бундан ташқари, 2024 йилда Ўзбекистонга Flyadeal, LOT Polish Airlines, Qatar Airways, World2Fly ва Iberojet каби янги авиакомпаниялар парвозларни йўлга қўйди.
Мамлакат аэропортлари орқали 95,05 минг тонна юк ташилди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 33% га кўпдир.
Яқин кунларда Тошкентда янги юк терминалининг очилиши режалаштирилган.
2024 йилда Урганч ва Тошкент халқаро аэропортлари реконструкция қилинди. Шунингдек, Андижон аэропортини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.