Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 26/06/2025 “Uzbekistan Airports” вa Incheon International Airport Corporation кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

“Uzbekistan Airports” вa Incheon International Airport Corporation кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инчеон халқаро аэропорти корпорацияси (IIAC) ва Инчеон аэропорти авиация академияси (IAAA) вакиллари “Uzbekistan Airports” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва ихтисослаштирилган ўқув маркази — “Airports Training Center” га ташриф буюрди. Меҳмонлар марказ инфратузилмаси, жумладан, симуляция технологиялари, мультимедиа ресурслари ва ўқув хоналари билан танишди.

Учрашув якунида компаниялар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат халқаро таълим стандартлари бўйича ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитувчилар алмашинуви ва тадбирларни ўтказишни назарда тутади.

Осиё ва МДҲ давлатларининг ягона таълим майдони доирасида кадрлар тайёрлашнинг барқарор платформасини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Академик мобилликни таъминлаш механизмлари ва марказни фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлашнинг глобал тизимига киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф якунлари бўйича Корея делегацияси вакиллари ўқув марказининг инфратузилмаси ва салоҳиятини юқори баҳолаб, ўқув жараёни юқори савияда ташкил этилгани, авиация саноатининг замонавий талабларига мувофиқлиги ва халқаро дастурларни амалга ошириш учун шароитлар мавжудлигини таъкидладилар.

Томонлар келгусидаги ҳамкорлик самарадорлигига ишонч билдирдилар ва 2025 йилнинг иккинчи ярмида биринчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Incheon International Airport Corporation (IIAC) — Корея Республикасидаги энг йирик халқаро аэропортнинг (Incheon International Airport) оператори бўлиб, у жаҳон рейтингида хизмат кўрсатиш сифати ва операцион самарадорлик бўйича етакчилар қаторига киради.

Incheon Airport Aviation Academy (IAAA) — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) томонидан сертификатланган, халқаро стандартлар ва амалиётга мувофиқ авиация ходимларини тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг