Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UzBAT ҚК АЖнинг 2024-йил III чорак якунлари бўйича соф фойдаси МҲХС бўйича қарийб 1,1 трлн сўмни ташкил этди, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 45,2% га кўпдир.
Компаниянинг ҳисобот давридаги даромади 2,6 триллион сўмни ташкил этди. Ўсиш йиллик ҳисобда 26,3% ташкил этди.
Компания ҳисоботига кўра, ялпи фойда 40,0% га ошиб, 1,2 триллион сўмдан ошди.
Активлар 2,5 триллион сўмдан ошди (+0,9% й/й), капитал эса 2 триллион сўмга (+27,4%) етди.
UzBAT” ҚК АЖ Кузатув кенгаши ҳар бир аксия учун 33 266 сўм (аксияларнинг номинал қийматидан 14 464%) миқдорида дивидендлар тўлашни тавсия қилди, бу жами 819,9 миллиард сўмни ташкил этади.
UzBAT тамаки маҳсулотлари ва таркибида никотин бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона ҳисоб