Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “UzAuto Motors” АЖ Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.
Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtoSavdo иловаси орқали тузилиши мумкин бўлади.
Телеграм-бот навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим.
#UzAuto Motors