Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 01/05/2017 USAID мева ва сабзавотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлайди
USAID мева ва сабзавотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мева ва сабзавотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш ва рақобатчиликни ривожлантириш” мазуида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда 100 дан ортиқ мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчилар, савдогарлар, харидорлар, чакана савдо тизими вакиллари, инвесторлар, ҳудуддаги ва ундан ташқаридан келган ривожланиш институтлари вакиллари Марказий Осиёда савдони янада рағбатлантириш ва мева-сабзавот ва унга боғлиқ секторлар маҳсулотлари экспортини кўпайтириш борасидаги имкониятларни ва инновацион ечимларни топиш учун Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган икки кунлик форумга йиғилишди.

Тадбирга қуйидаги корхона ва ташкилотлар ташкилотчилик қилишди: Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, USAID нинг Марказий Осиёда рақобатчилик, савдо ва бандлик масалалари бўйича лойиҳаси (CTJ) ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳудудий савдони қўллаб-қувватлаш дастури”.

“Бугунги форум Ўзбекистон компанияларига янги узилган ва қайта ишланган мева ҳамда сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун ишончли хорижий харидорлар билан алоқа ўрнатишга имкон яратади, - дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг рақобат муҳитини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Камалетдинов. - Мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда экспорт маҳсулотлари турини кенгайтириш режалаштирилмоқда”.

Иқтисодиёти асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этувчи мазкур минтақада қарийб 60 фоиз аҳоли қишлоқлар ҳудудида истиқомат қилади, қишлоқ хўжалиги меҳнат билан банд аҳолининг 45 фоизидан зиёди учун эса асосий соҳа ҳисобланади, шу сабабли мева-сабзавот секторини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ саналади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг