Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Уруш фахрийларига 18 миллион сўмдан берилади
Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳар бирига 18 миллион сўмдан пул ажратилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин”, — дейилади Фармонда.
Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили фахрийларни моддий рағбатлантириш миқдори 15 миллион сўмни ташкил қилган эди.