Уруғчиликни ривожлантириш маркази Turkish Genetik компанияси билан ҳамкорлик қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Бунёд Мамараҳимов Туркиянинг "Turkish Genetik" компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Мазкур компания қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари савдоси бўйича Туркияда етакчи ҳисобланади. Асосан Туркия ва Европа мамлакатларида яратилган ҳосилдор сабзавот ва ем-хашак экинлари уруғчилиги билан шуғулланиб келади.
Тадбиркорлар сабзавот ва ем хашак экинлари уруғларини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик таклифини билди. Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Бунёд Мамараҳимов ҳамкорлик шартлари ва уруғчилик соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган норматив-ҳуқуқлар билан таништирди.
Томонлар келгусида ҳар икки томон учун манфаатли ҳамкорлик алоқасини ўрнатиш бўйича келишиб олди.