Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2019 Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган “яма” фаолиятига чек қўйилди
Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган “яма” фаолиятига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида сифатсиз, қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди. Натижада, Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С ўзига тегишли бўлган омборхонада 4750 литр қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, мазкур санитария-гигиена талабларига мутлақ жавоб бермайдиган омбордаги сифатсиз ёғнинг умумий қиймати 57,5 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг