Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64.452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2.908.608.000 сўмни ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 - моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.