Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2019 Урганч “Central Asia – 2019” XIII Халқаро конференциясига мезбонлик қилади
Urganch “Central Asia – 2019” XIII Xalqaro konferensiyasiga mezbonlik qiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Шу йилнинг 24-26 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Central Asia – 2019”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференцияси ўтказилади.

Шу муносабат билан 22 апрель соат 14:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникация раҳбар ходимлари, Миллий кутубхона ходимлари, халқаро конференцияда иштирок этувчи маҳаллий ва хориж мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишади.

Тадбирда республикамиздаги ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги кундаги ҳолати, соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, тажрибалари, муаммолари таҳлил қилинади.

Шунингдек, халқаро конференцияда ОАВ вакиллари ва хорижий мутахассисларнинг иштирок этишини таъминлаш, уларнинг молиявий харажатларини қоплаш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Тадбирга журналистлар, мутахассислар ва блогерлар таклиф этилади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг