Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 20/02/2024 Унумдорлик парадокси: корпоратив учрашув, мажлис ва йиғинларнинг харажатларини ҳисоблаш калькулятори
Унумдорлик парадокси: корпоратив учрашув, мажлис ва йиғинларнинг харажатларини ҳисоблаш калькулятори

Арзон капитал, энергия ва меҳнат ортда қолган янги давр воқелигида корхона ёки мамлакат миқёсида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишнинг ягона вектори бу тежамкор ишлаб чиқариш ёки самарадорликни ошириш бўлади. 

Рогельберг (2007) ўз тадқиқотларида ташкилотлардаги йиғилишлар вақтидан самаралироқ фойдаланиш зарурлигини аниқлади. Чунки самарасиз учрашувлар иш билан боғлиқ ресурсларнинг камайишига олиб келади. 

Harvard Business Review 182 нафар юқори лавозимдаги менежерлар орасида сўров ўтказган. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 65 фоизи мажлис ва йиғилишлар уларнинг асосий иш фаолиятидаги вазифаларини якунлашига халақит беришини билдирган. 

МҲТИ экспертлари мажлисларнинг умумий харажати ва беҳуда сарфланаётган маблағларни ҳисоблашнинг икки сенарийли калькуляторини ишлаб чиқди. 

Мазкур калькулятордан мажлис ташкил этишга масъул ходим фойдаланган холда, мажлисларнинг умумий харажатини ҳисоблаши, ой ва йил якунлари бўйича умумий мажлисларга сарфланган иш соати ва йўқотилган муқобил харажатларни (opportunity cost) юритишда фойдаланиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг