Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 06/06/2016 UMS Тошкент шаҳрида яна битта сотувлар офисини очди
UMS Тошкент шаҳрида яна битта сотувлар офисини очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори Тошкент шаҳрида яна битта янги офисини очди.

Оператор матбуот хизмати маълумотларига кўра, янги офис “Оазис” савдо маркази ҳудудида очилган. Янги офис танаффусларсиз ва дам олиш кунларисиз ҳар куни тонги 8:00 дан кечки 20:00 гача хизмат кўрсатади.

Янги офис мутаҳассислари янги ва амалдаги абонентларга мобил алоқа масалалари: энг маъқул тариф режасини, қўшимча хизматларни танлаш, алоҳида тоифадаги рақамларни ҳақи бўлиб тўланадиган қилиб расмийлаштириш каби кўплаб хизматлар бўйича ёрдам кўрсатишга тайёр.

– Компанияга қарашли сотув офислари тармоғини ривожлантириш бўйича фаолиятимиз янада ривожланмоқда, - дея изоҳ берди UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников. – Йил бошидан буён республика бўйича 6та ўзимизга қарашли янги офислар фаолиятини йўлга қўйишга улгурдик. Бу орқали аҳоли компанияга мурожаат қилиши учун қўшимча қулайлик яратмоқдамиз. Офислар сонини кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш савиясини ҳам оширишга интилмоқдамиз. Ахир абонентларимизнинг нафақат вақти тежалиши, балки хизматларимиздан қониқиши ҳам муҳим.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ, шу йилнинг май ойида сотувлар ва хизмат кўрсатиш офислари Қўқон ва Марғилон шаҳарларида очилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг