Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Иқтисод 06/02/2025 Учта авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат берилди

Учта авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзаэронавиация» агентлиги учта хорижий авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам рейслар амалга ошириш учун рухсат берди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Малайзиянинг AirAsia X Berhad авиакомпаниясига Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозлар амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг T’way Air авиакомпанияси Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўяди. Икки компания ҳам Airbus A330 самолётларидан фойдаланади.

Бундан ташқари, Red Sea Airlines (Миср) компаниясига ҳам мунтазам рейслар амалга оширишга рухсат берилди. У аввалроқ Тошкент — Шарм-эль-Шейх йўналиши бўйича чартер парвозлар хизматини кўрсатар эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг