Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 17/01/2016 U-23 ОЧ: Ўзбекистон U23 – Ироқ U23 – 2:3
U-23 ОЧ: Ўзбекистон U23 – Ироқ U23 – 2:3
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ироқ олимпия терма жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлайдиган бўлди, деб хабар беради the-uff.com.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ ҳужум уюштирган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тезкор гол уриб ҳисобни очган бўлса ҳам, ироқлик футболчилар биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол уриб, олдинга чиқиб олишди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва захирадан майдонга туширилган Тимур Ҳакимов учрашувнинг 78-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Аммо, орадан тўрт дақиқа ўтиб Ҳумам Тариқ Ироқни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш ва гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо учрашувда бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олимпиада йўлланмаси учун курашни гуруҳ босқичида якунлади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 январь куни Яманга қарши майдонга тушади

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг