Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/01/2016 U-23 ОЧ: Ўзбекистон турнирни ғалаба билан якунлади
U-23 ОЧ: Ўзбекистон турнирни ғалаба билан якунлади
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Яман олимпия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг биринчи бўлими 18-дақиқасида Жавоҳир Соҳибов Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва биринчи бўлим 1:0 ҳисобида Самвел Бабаян жамоаси ғалабаси билан тугади.

Иккинчи бўлимда Игорь Сергеев ҳамда Жалолиддин Машариповнинг голларига Яман олимпия терма жамоаси ҳам бир гол билан жавоб берди ва учрашув Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақани гуруҳ босқичида 3 очко билан якунлади. Кейинги босқичга Жанубий Корея ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари йўлланма олишди. Мазкур терма жамоалар ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг