Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2024 «Твиннинг» дастури доирасида халқаро экспертлар ўз ишини бошлади
«Твиннинг» дастури доирасида халқаро экспертлар ўз ишини бошлади

Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳаларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 28 май куни Адлия вазирлигида мазкур мақсадларни ўз ичига олган «Твиннинг» дастурини Ўзбекистонда амалга оширишнинг дастлабки босқичлари вазирлик мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Твиннинг» молиявий ва техник ёрдам лойиҳаси бўлиб, у Европа Иттифоқининг бенефициар мамлакатларида Европа Иттифоқининг энг яхши амалиётига асосланган маъмурий тузилмаларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Дастур 1989 йилдан буён амалга оширилмоқда.

Учрашувда Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик фондининг EU Twinning лойиҳалари раҳбари Аня Шеллер-Шлеттер бошчилигидаги Германия ва Латвия давлатларининг қонунчилик бўйича халқаро экспертлари иштирок этди.

Мазкур учрашув 4 кунлик муҳокамаларнинг дастлабки босқичи бўлиб унда «Твиннинг» дастури доирасида қилинадиган ишлар ва кутилаётган натижалар бўйича халқаро экспертлар тақдимотлари, таклифлари ва фикр-мулоҳазалари ўрганилади ҳамда лойиҳанинг иш режаси ишлаб чиқилади

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг