Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал жанглари давом этмоқда. Бироз аввал вакилларимиз орасида Шукуржон Раҳимов ҳамда Санжар Турсунов ўз жангларини ўтказишди.
-60 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Раҳимов туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевни мусобақадан чиқариб юборди. Санжар Турсунов (-97 кг) қирғизистонлик Чингиз Борбашевга қарши рингга кўтарилди.
Жангда катта устунликка эга бўлган Санжар рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Кун давомида яна 4 нафар боксчимиз ярим финал учун баҳс олиб боришади.
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Веи-Сиен Лин (Хитой Тайпейи)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Хаипенг Му (Хитой)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Сучада Панич (Таиланд)
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.