Мазкур бизнес-форум доирасида 2018 йил 9 март куни “Туронбанк” АТБ ва “Ориёнбанк” ОАЖ ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.
Имзоланган ушбу меморандумдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда “Туронбанк” АТБ ва “Ориёнбанк” ОАЖнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат.
Меморандумнинг кучга киритилиши Ўзбекистон Республикасидан Тожикистон Республикасига ҳамда тегишлича Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига маҳсулотлар ва хизматларни экспорт қилиш билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни бошлашга имкон беради.
Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум ижросининг биринчи босқичи “Туронбанк” АТБ ва “Ориёнбанк” ОАЖ ўртасида корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш ҳамда экспорт-импорт операцияларини молиялаштиришдан иборат бўлади.