Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган йили 28 – март санасида фаолият бошлаган мудофаа вазирлиги маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Турон” театр студияси бир ёшга тўлди. Ўтган қисқа муддат ичида теарт жамоаси “Жалолиддин Мангуберди”, “Кеч куз таронаси”, “Насриддин Афанди”, “Ўлан”, “Амир Темур”, “Сарвқомат дилбарим”, “Бардош” каби кўплаб тарихий ва бадиий асарларни сахнага олиб чиқишга улгурди. Шу каби маълумотлар театрнинг бир йиллик фаолият сарҳисобига бағинланган тадбирида маълум қилинди. Берилган маълумотларга қараганда, истеъдодли санъаткорлардан таркиб топган жамоа томонидан яратилган барча спектакллар мавзу долзарблиги, бугунги кун муаммоларига жавоб бера олиши билан томошабинни қизиқтирган.
Сўз исботи билан дейишганидек, тадбир давомида бадиий раҳбар Сайфиддин Мелиев бошчилигидаги труппа чет эл адабиётининг таниқли намоёндаси Нодар Думбадзе асари асосида саҳналаштирилган “Яшаш учун кечикма” спектаклини ташриф буюрганларга ҳавола этди. Янги мавсумни бошлаб берган мазкур саҳна асарида актёр ва актрисалар томонидан инсонларнинг мураккаб тақдири ва оғир ҳаёт йўллари маҳорат ила акс эттирилади.
Манба: Мудофаа вазирлиги.