Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 14/04/2025 Туркқўрғон кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади

Туркқўрғон кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 25 апрель кунига қадар Туркқўрғон кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз. Ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг