Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мулоқотлари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Қайд этилганидек, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон мунтазам мулоқоти давлатлараро алоқаларнинг илдам ривожланиши учун асосдир.
Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирларга – Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувлари ва Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев иштирок этди.