Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 01/03/2019 Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси Тошкентда бизнес бошлаш ниятида
Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси Тошкентда бизнес бошлаш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси ҳамда Казан саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси аъзолари 2019 йил 25-27 феврал кунлари ўзбекистонлик таюдбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятларини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида туркиялик ишбилармонлар билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Олмазор тумани ҳокимиятида учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

26 феврал куни туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов томонидан қабул қилинди. Туркиялик ишбилармонларга мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бизнес юритишнинг имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Палата биносида Туркия ишбилармонларининг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорлар ўртасида ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг