Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 декабрь куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркиянинг RÖ HOLDING компанияси бошқаруви раиси Камил Яникомероғлу билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда томонлар турк компаниясининг мамлакатимизда ДХШ асосида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама этишди.
Камил Яникомероғлу компания Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"RÖ HOLDING" Туркиядаги энг йирик қурилиш ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, Голландия, Шветсария, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўз филиалларига эга.