Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/03/2025 Туркиянинг етакчи заргарлик компанияси LIZAY PIRLANTA билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Туркиянинг етакчи заргарлик компанияси LIZAY PIRLANTA билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Маткаримов, департамент биринчи ўринбосари Бахтиёр Мухаммадсаидов, Ўзбекистон Заргарлик уюшмаси раиси Шохрух Тўйчибоев, “LIZAY PIRLANTA” бошқарув кенгаши раиси Маҳмут Сербес ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари келишувига кўра, Ўзбекистон саноатининг 6 та соҳасини Туркия илғор тажрибаси асосида ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари келишувига кўра, Ўзбекистон саноатининг заргарлик, шиша маҳсулотларини ва қурилиш материалларни ишлаб чиқариш, чарм-саноат, фармацевтика, мебелсозлик соҳаларини (6 та соҳасини) Туркия илғор тажрибаси асосида ривожлантириш белгиланган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Заргарлик уюшмаси томонидан мамлакатимизда заргарлик саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилиб ўтилди.

Туркия бўйлаб 100 та дўконга эга бўлиб, уларнинг 51 таси франчайзинг тизимида ишлайди. Шунингдек, компаниянинг чет элда ҳам иккита филиали мавжуд. Маҳсулот ассортименти: Классик заргарлик буюмлари: яккатош (Тектаş), бештош (беşтаş), олмос (элмас), антураж ва сув йўли тақинчоқлари. Ходимлар сони: 300-400 нафар.

Шу билан бирга, муҳокамалар давомида ““LIZAY PIRLANTA” компаниясининг фаолият йўналишлари, ишлаб чиқариш кўлами ҳамда тажриба ва салоҳияти юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда самарали ва тизимли фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг