Валюта курслари 21/11/2024
$1 – 12855.93
UZS – 0.09%
€1 – 13570.72
UZS – 0.15%
₽1 – 128.16
UZS – -0.11%
Қидириш
Технологиялар 07/11/2024 Туркияда "Mastercard"нинг Марказий Осиё давлатларидаги Бош офиси президенти билан учрашув ўтказилди

Туркияда "Mastercard"нинг Марказий Осиё давлатларидаги Бош офиси президенти билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Mastercard халкаро тўлов тизимининг Марказий Осиё давлатларидаги Бош офиси президенти Ясемин Бедир билан учрашув ўтказди.

Учрашувдан кўзланган мақсад Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш рақамли технологиялар бозорининг жозибадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан ҳамкорлик, тўловларни рақамлаштириш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар (Cашлесс society)га ўтиш, тўловлар экотизимини яратиш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун венчур фондлар ташкил этиш ҳамда ўзаро англашув меморандуми кейинги қадамларни белгилашдан иборат эди.

Учрашувда Mastercard вакиллари рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар келгусида амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқишга, Ўзбекистонда fintech стартапларини қўллаб-қувватлаш ва имкониятлардан фойдаланиш орқали тадбиркорликни рағбатлантириш, рақамли технологиялар соҳасидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш ва уларнинг халқаро бозорлар билан интеграциялашувини кенгайтириш юзасидан тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг