Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркияда фирибгарликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълум қилди.
Дипломатик ваколатхона хабарига кўра, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тезкор тадбир натижасида 1991 йилда туғилган Ахмадхон Йўлдошхон ўғли Иброҳимов қўлга олинган.
Иброҳимов фуқароларга катта моддий зарар етказган қатор фирибгарлик ҳаракатларини содир этганликда айбланмоқда. У 2023 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.
Қўлга олинганидан сўнг гумонланувчи Тошкентга депортация қилинди.