Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/02/2025 Туркия ва Озарбайжон вакиллари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Туркия ва Озарбайжон вакиллари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Жорий йилнинг 12 февраль куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги масъуллари ходимлари ҳамда Туркиянинг «TARSIM» ва Озарбайжоннинг “Aqrar Sigorta Fondu” суғурта жамғармалари раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигидан Мелих Ўзбулут, «TARSIM» суғурта Жамғармаси Бош директори Бекир Энгёроглу, «TARSIM» суғурта Жамғармасининг ташқи алоқалар ва қайта суғурта бўйича директор ўринбосари Бахар Демир Кимён ҳамда Озарбайжоннинг “Aqrar Sigorta Fondu” раҳбари Фуад Садиков, “Aqrar Sigorta Fondu” ходимлари Заур Алиев ва Шахин Ҳусенли иштирок эди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари қатнашди.

Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртаси истиқболлари — глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири сабаб суғуртанинг аҳамияти янада долзарблиги қайд этилди; “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар — шунингдек, қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича қонун қабул қилинганидан сўнг уни амалиётга жорий этиш босқичлари, ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш, жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ечими бўйича бажариладиган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Туркия ва Озарбайжон вакиллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўз тажрибалари билан бўлишиш, юзага келиши мумкин бўлган масалалар ечими бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Туркия томони билан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртасини жорий этиш учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртаси соҳасидаги масъуллар учун семинар-тренинглар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг