Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия қуролли кучлари Покистонда икки йилда бир марта ўтказилувчи ўқув ҳарбий-денгиз машғулотларида қатнашди. Anadolu Ajansi хабарига кўра, “Биргаликда тинчлик учун” шиори остидаги мунтазам машғулотлар Арабистон денгизи ҳамда Ҳинд океанида ўтказилади.
Унда, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Австралия, Индонезия, Шри-Ланка, Малайзия ва Уммон ҳарбийлари ҳам иштирок этган. Минтақада барқарорлик таъминланиши тадбирнинг асосий мақсади саналади.