Туркия Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.