Туркия прeзидeнтига ҳамдардлик билдирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга 2016-йил 29-ноябр куни Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиавий ҳодиса – ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мактубда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор қилинди.