Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Нашрнинг маълум қилишича, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған аввал Тошкентга келади. Ташриф доирасида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
Музокараларнинг асосий мавзуси инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик бўлади. Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия туризм, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика саноати, текстиль саноати, кимё ва тоғ-кон металлургия саноати каби йўналишларга сармоялар киритиш масаласини муҳокама қилишади.
Ўзбекистонга ташрифидан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жанубий Кореяга йўл олади.