Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида «Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес-марказ қуриш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳа Туркиянинг Albayrak Holding компанияси ва Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари Абдуҳамид Абдукодиров ўртасида ўтказилган онлайн музокаралар давомида муҳокама қилинди.
Шунингдек, музокараларда Ўзбекистоннинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Ҳокимият музокаралар давом эттирилишини маълум қилди.
Кейинроқ ҳокимият расмийлари лойиҳа ҳозирча фақат муҳокама босқичида эканини таъкидлади.
«Учрашув давомида туркиялик компания ташаббуси тақдим этилди. Ҳозирча лойиҳанинг амалга ошириш муддати ёки қиймати бўйича аниқ режалар йўқ. Агар шу каби таклифлар келиб тушса, ҳокимият ҳудудга инвестиция жалб қилиш учун потенциал инвесторлар билан учрашувлар ўтказишга тайёр», — дейилади хабарда.