Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2017 Туркия Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
Туркия Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси шуни маълум қиладики, 2017 йилнинг 24-26 май кунлари Туркия Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ҳамраислигида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг тўртинчи мажлиси ўтказилади.

25 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) ҳамкорлигида 25 май куни Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармонлари, фирма ва компаниялари вакиллари ўртасида бизнес форум ва икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Туркия савдо ва иқтисодий алоқаларидаги ижобий тенденциялар ҳамда ўтказилиши режалаштирилган ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлиси ва бизнес форумнинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг яна ҳам ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг