Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
25 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) ҳамкорлигида 25 май куни Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармонлари, фирма ва компаниялари вакиллари ўртасида бизнес форум ва икки томонлама учрашувлар ўтказилади.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Туркия савдо ва иқтисодий алоқаларидаги ижобий тенденциялар ҳамда ўтказилиши режалаштирилган ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлиси ва бизнес форумнинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг яна ҳам ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.