2022 йилнинг 27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади. Бу хакда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар килади.
Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишади.
Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТ аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви ўтказилади.
Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим ва Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатларнинг келишилиши кутилмоқда.