Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Туризм 08/11/2024 Туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги делегация 2024 йил 5-7 ноябрь кунлари Лондонда туризм соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири “Wорлд Travel Market London – 2024”да иштирок этди.

Кўргазмада Ўзбекистон туризм брендининг ягона стенди ташкил этилиб, унда ташриф буюрувчилар республикамиз, жумладан унинг бой маданий ва тарихий мероси, қадимий шаҳарлари, меҳмондўстликнинг замонавий ривожланиши ва инфратузилмалар ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар. Тадбир доирасида миллий туроператорлар ва янги сайёҳлик йўналишларини қидираётган хорижий компаниялар ўртасида B2B музокаралари бўлиб ўтди.

“Wорлд Travel Market London – 2024” 180 дан ортиқ мамлакатдан 4000 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари ва иштирокчиларни, шу жумладан меҳмонхона тармоқлари, туроператорлар, авиакомпаниялар ва онлайн платформаларни бирлаштирди. Тадбирга 43 мингдан ортиқ туризм соҳаси мутахассислари ташриф буюрди. Ўзбекистон анъанавий равишда ушбу муҳим тадбирда қатнашиб, ўзининг жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатидаги салоҳиятини намоён этиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг