Туризм

Туризм қўмитаси раиси ва Беларус элчиси туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Туризм қўмитаси раиси ва Беларус элчиси туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Туризм қўмитаси раиси ва Беларус элчиси туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 март куни Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев Беларус Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А.Огородников билан учрашди.

Музокаралар давомида давлатлар ўртасида сайёҳлик оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда рақамли платформалар орқали туристларга хизмат кўрсатиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар, ўзаро тажриба алмашиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва кўргазмаларда иштирокни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.