Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 02/04/2019 Туристик ресурсларнинг онлайн савдо майдончаси яратилди
Turistik resurslarning onlayn savdo maydonchasi yaratildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Туризм соҳасида ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлик субектларини янада қўллаб - қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимиздаги туристик ресурсларининг онлайн базасини ўзида мужассам этган янги www.shop.silkroad.uz сайти (савдо майдончаси) ишга туширилди.

Ушбу савдо майдончасида тадбиркорлик субектлари ўзларининг меҳмонхона, саёҳатлар, туризм соҳасида транспорт хизматларини, овқатланиш хизматларини, маданий мерос обектлари, туризм соҳасида транспорт хизматларини, ҳунармандчилик намуналари ва сувенир буюмлар, гид-экскурсоводлар, соғломлаштирувчи турлар, туризм соҳасида фаолият юритувчи субектларга хизмат кўрсатиши учун зарур бўлган маиший ва озиқ-овқат маҳсулотлари, маҳорат дарслари, ҳудудларда амалга ошириладиган туристик тадбирларнинг эълонларини бепул жойлаштиришлари ва ўз маҳсулотлари ҳамда хизматларини реклама қилишлари мумкин.

Мазкур савдо майдончаси етакчи хорижий ахборот сайтлари каби туристик хизматлар ва ресурсларнинг онлайн базаси сифатида фойдаланувчиларга ўз хизматларини кўрсатишни бошлади. www.shop.silkroad.uz савдо майдончаси бошқа туристик хизматлар ва ресурсларнинг онлайн базаси фойдаланувчиларига ўз хизматларини кўрсатадиган сайтлардан фарқли равишда савдо майдончасидан маълумот олиш ва жойлаштириш мутлақо бепул.

Шунингдек, савдо майдончаси орқали ўзларининг керакли бўлган маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг